Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Каптива”нинг тўхтатилиши 265 миллион сўмлик маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасини фош этди
Олдиндан олинган тезкор маълумот асосида фуқаро А.Ш бошқарувидаги “Каптива” русумли автомашина ноқонуний товарлар ташишда гумонланиб, Наманган шаҳридаги Курашхона МФЙ ҳудудига етиб келган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечирилганида муқаддам Қирғизистон Республикасидан божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали олиб ўтилган жами 5 млн. сўмлик 23 дона қутига жойланган 417 кг банан мевалари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг фуқаро Ш.А.нинг кўрсатмаси асосида ушбу маҳсулотлар ортилган фуқаро Қ.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида Ш.А.га тегишли бўлган муқаддам Қирғизистон Республикасидан ноқонуний айланма йўллар орқали олиб ўтилган жами 260 млн сўмлик 3 турдаги товарлар - 513 кг банан мевалари, 7 турдаги 123 дона “HERBA LIFE ALOE” парфюмерия товарлари ҳамда 26 турдаги 1940 дона биологик қўшимчалар (HERBA LIFE протеин) товарлари ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Тадбир давомида аниқланган 260 млн сўмлик товар моддий бойликлар вақтинча сақловга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 01.12.2025
Курерлик жўнатмалари орқали юборилган 1 кгга яқин “гашиш” фош қилинди
10:49 / 26.11.2025
Экспорт товарлари божхона қийматини расмийлаштириш бўйича алоҳида тартиб жорий этилди
10:29 / 26.11.2025
«Навоий» чегара постида 380 та «саъва» қушини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди
10:48 / 25.11.2025