Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон делегацияси ЖССТ Европа минтақавий бюросининг глобал конференциясида иштирок этмоқди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Жорий йилнинг 25 октябрь куни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва Қозоғистон ҳукумати томонидан ташкил этилган Бирламчи тиббий ва санитар ёрдам кўрсатиш бўйича глобал конференцияда иштирок этмоқда. Ушбу тадбир жаҳондаги бирламчи тиббий тизимининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун дунё давлатларининг соғлиқни сақлаш етакчиларини бирлаштирди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этиш жоизки, ушбу глобал конференция дунёнинг барча мамлакатларида сифатли тиббий хизматларни тақдим этиш имкониятларини яхшилашга ёрдам беради. Унда барча мамлакат вакиллари соғлиқни сақлашнинг умумий қамрови ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун бирламчи тиббий ёрдамга инвестицияларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Зеро бирламчи тиббий ёрдамга сармоя киритиш соғлиқни сақлаш кўламини янада яхшилаш ва тизим қамровини кенгайтириш учун энг самарали, иқтисодий ва адолатли стратегиядир. Конференцияда ҳар бир қитъа ва давлатларда бирламчи тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Икки кун давомида конференция дастури доирасида олий даражадаги сессиялар, турли тадбир ва кўргазмалар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
20:31 / 13.11.2025
ЮНЕСКО Бош конференция юқори даражада ўтказилгани туфайли Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
08:05 / 30.09.2025