Спорт | 23:25 / 27.10.2018
14768
2 дақиқада ўқилади

А Серия. Роналдунинг дубли «Ювентус»га иродали ғалабани келтирди

Италия чемпионати 10-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди.  

«Ювентус» сафарда «Эмполи» билан беллашди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

28-дақиқада Капуто мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.  1-бўлим кутилмаганда «Эмполи» ғалабаси билан тугади. 2-бўлимда ҳаммаси жой-жойига тушди. 54-дақиқада Роналду пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 70-дақиқада эса узоқ масофадан чиройли зарба билан гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

Бу натижадан сўнг, «Ювентус» 28 очко билан 1-ўринда, «Эмполи» эса 6 очко билан 18-ўринда бормоқда. 

А Серия, 10-тур
Эмполи – Ювентус 1:2
27 октябрь, «Карло Кастеллани» стадиони
Голлар: 1:0 – 28 Капуто, 1:1 – 54, пенальти Роналду, 1:2 – 70 Роналду. 
Эмполи – Проведель, Сильвестре, Антонелли (Паскуаль, 69), Ди Лоренцо, Майетта, Аккуа, Траоре (ла Гумина, 82), Зайц (Учан, 75), Беннасер, Крунич, Капуто.
Ювентус – Шченсни, Бонуччи, Алекс Сандро, Де Шильо (Бардзальи, 90), Ругани, Бентанкур, Пьянич (Дуглас Коста, 80), Матюиди, Бернардески (Куадрадо, 66), Дибала, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Бернардески (43), Бентанкур (45), Траоре (58), Дибала (78), Учан (90).

Мавзуга оид