Жаҳон | 10:08 / 29.10.2018
10171
1 дақиқада ўқилади

Япония Хитойни «тийиб туриш» учун ҳарбий база қуради

Фото: ТАСС/Антон Балашов

Япония ҳукумати Исигаки оролида ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sankei Shimbun хабар берди.

Таъкидланишича, базанинг қурилиши 2019 йилда бошланиши керак. У минтақадаги Хитой ҳарбий фаоллигини босиб туришга қаратилган. Шу билан бирга, янги базада 5-6 минг ҳарбийлар, шунингдек, «ер - кема» ҳамда «ер - ҳаво» синфидаги ракеталар бўлади.

Аниқлик киритилишича, ҳозирги вақтда ҳарбий база Окинавадаги энг катта оролда жойлашган. Мияко оролида яна бир ҳарбий базани қуриш келаси йил баҳоридан бошланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ ХХР армияси қуролланиш пойгасига қўшилмаслиги ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид