Спорт | 07:32 / 29.10.2018
4518
1 дақиқада ўқилади

Ҳэмилтон “Формула-1” пойгаларининг 5 карра чемпионига айланди

Фото: Henry Romero/Reuters

Британиялик пойгачи Льюис Ҳэмилтон жорий “Формула-1” пойгасининг муддатдан аввал чемпионига айланди.

“Мерседес” аъзоси қаторасига иккинчи йил шоҳсупадан жой эгалламаган ҳолда Мексикадаги босқичда жаҳон чемпионига айланмоқда. У жорий босқичда маррага тўртинчи бўлиб келган, бироқ ушбу натижа унга фаолиятидаги бешинчи чемпионликни расмийлаштиришга етарли бўлган.

Ҳэмилтон Мексика Гран-приси доирасида умумий жадвалда ўзига биринчи ўринни таъминлаб, ортидан келаётган Себастьян Феттелдан етиб бўлмас даражада ўзиб кетди. Феттель маррага иккинчи бўлиб келган. 

Ғолибликни эса Red Bull аъзоси, голландиялик Макс Ферстаппен нишонлаган.

Жорий пойгаларнинг якунланишига яна иккита босқич – Бразилия ва Абу-Даби Гран-прилари қолди. 

Бунгача Ҳэмилтон 2008, 2014, 2015 ва 2017 йилларда чемпион бўлган.

“Формула-1” тарихида энг кўп чемпионликни афсонавий немис пойгачиси Михаэль Шумахер қўлга киритган. Унинг ҳисобида 7 та чемпионлик унвони (1994, 1995, 2000, 2001, 2002, 2003, 2004 йй.) бор.

Мавзуга оид