20:12 / 29.10.2018
10120

Суарес Класико тарихидаги голлари бўйича Роналдуга етиб олди

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лига 11-турида «Реал» (5:1) дарвозасини уч марта ишғол қилди.

Натижада, уругвайлик тўпурар Испания чемпионати доирасидаги Класикода урган голлар сони бўйича «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду билан тенглашиб олди. Ҳар иккаласининг ҳисобида 9та тўп бор.

Bleacher Report Football хабарига кўра, Испания чемпионатининг асосий қарама-қаршилигида 9та гол уриш учун Суарес 9 марта майдонга тушган, Криштиану Роналду эса бу кўрсаткичга 18та ўйинда эришган.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати доирасидаги Класикода энг  кўп гол урган футболчи «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобланади - 18та.

Top