Технология | 21:17 / 30.10.2018
4135
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Huawei ва «Сколково» фонди биргаликда инновацион марказ ташкил қилади

Шу йилнинг 15 октябридан 18 октябрига қадар Сколковода (Москва области) ўтказилган Инновациялар куни доирасида Huawei компанияси ва «Сколково» фонди ўзаро ҳамкорлик борасидаги битимни имзолашди. Мазкур битимда «Сколково» инновацион институти ҳудудида қўшма ҳамкорлик марказини ташкил қилиш назарда тутилган. Ҳужжат Huawei  компаниясининг Россиядаги тадқиқот маркази директори Люй Жуй ва «Сколково» жамғармасининг АТ кластери бўйича ижрочи директори, вице-президент  Константин Паршин томонидан имзоланди.«Очиқ инновациялар» номи остида бўлиб ўтган халқаро инновацион тараққиёт форумига ўзбекистонлик делегатлар ҳам таклиф этилди. Тадбирда электрон ҳукумат Маркази, Мирзо Улуғбек номидаги инновацион марказ, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистондаги БМТ тараққиёт лойиҳаси вакиллари қатнашдилар.

Фото: Huawei 

Мазкур битим ҳамкорлик маркази доирасида Huawei ва «Сколково» жамғармасининг биргаликдаги тадқиқот фаолиятига тартибга солади. АКТ-технологиялари марказнинг энг муҳим йўналишига айланади. Huawei жамғарманинг илмий-технологик ва бошқа мавзудаги конференциялари ҳамда оммавий тадбирларида мунтазам иштирок этади, шу билан бирга, танловлар, амалиётлар, мастер-класс, маъруза, консультация ва семинарларни ташкил қилади. Битимда Huawei  ҳамда Сколково фан ва технологиялар институтининг келгусида АКТ соҳасидаги тадқиқотлар олиб бориладиган қўшма лаборатория очиш истиқболлари ҳам белгиланган.

Фото: Huawei 

«Узлуксиз илмий изланишлар, тадқиқот ва ишланмалар —Huawei фаолиятининг энг асосий йўналиши ҳисобланади. Компаниянинг юқори аҳамиятга эга бўлган мазкур стратегик жабҳасига биз ҳар йили даромаднинг 10 фоиздан ортиқроқ улушини сармоя сифатида киритамиз, ва табиийки Россиянинг  етакчи илмий-тадқиқот кластерларидан бири бўлган Сколково институти билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши Huawei учун бу соҳада муҳим қадамдир. Бугун имзоланган келишув инновацион жараёнлар учун ўзаро манфаатли шароитларни шакллантириш устида самарали ишлашга замин яратиб, жаҳон миқёсидаги лойиҳа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш имкониятини тақдим қилади», — дейди Huawei  компаниясининг Россиядаги тадқиқот маркази директори Люй Жуй.

Фото: Huawei 

«Ҳамкорларимизнинг тадқиқот марказлари «Сколково» инновацион институти экотизимининг ривожига улкан ҳисса қўшмоқда. Стартаплар Huawei билан ҳамкорликда  бутун дунёда қўлланадиган янги маҳсулотлар ишлаб чиқишда қатнашадилар. Huawei компаниясининг Сколково фан ва технология институти билан амалий тадқиқотлар бўйича ўзаро ҳамкорлигига алоҳида урғу беришни истардим.  Инновацион ривожланишга бундай комплекс ёндашув бозорда етакчи позицияларни эгаллашга мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади», — деб таъкидлайди «Сколково» жамғармасининг АТ кластери бўйича ижрочи директори, вице-президент  Константин Паршин. 

Фото: Huawei 

Жорий йилда Инновациялар куни «Рақамли Россия учун инновациялар» номи остида ўтказилмоқда. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳукумат вакиллари, олимлар, операторлар, индустрия ва ОАВ иштирокида ҳудудий кўламдаги платформани яратишдир.Бу галги тадбирга Россия ҳукумати, йирик банк ва операторларнинг 200 нафардан ортиқ вакиллари ташриф буюриб, Россияда рақамли иқтисодиёт истиқболлари, мамлакатнинг рақамли трансформациясида ҳукуматнинг ўрни ва тўлиқ интеллектуал келажакни яратиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Фото: Huawei 

«Очиқ инновациялар» номи остидаги Москва халқаро форуми «Сколково»  инновацион маркази томонидан бу йил еттинчи маротаба ташкил этилди ва анъанага кўра рақамли технологияларни қўллаш ва уларнинг кундалик турмушдаги таъсири ҳақидаги саволлар муҳокама этиладиган фаол баҳс майдонига айланди.Яқинда иш бошланган тадбиркорлар, ёш олимлар ва муҳандислар мазкур тадбирда ҳукумат, жамият ҳамда бизнеснинг илғор технологиялар соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигига доир механизмлар, рақамлаштириш ва техник тараққиёт билан боғлиқ рисклар, шунингдек, юқори малакали кадрларни тайёрлаш истиқболлари юзасидан ўз қарашларини ўртоқлашдилар.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид