Ўзбекистон | 14:34 / 31.10.2018
3601
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Покистонга боради

Фото: KUN.UZ

2018 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Покистон Ислом Республикасида бўлади. 

ТИВ хабарига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Исломобод шаҳрида Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашади.

Шунингдек, ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший ва Қуролли кучларнинг Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал Қамар Бажва билан учрашув ва музокаралар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулазиз Комилов Ўзбекистон президенти ташрифига тайёргарлик кўриш учун Германияга бориши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид