Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Германияда янги ҳарбий техниканинг ярмидан кўпи фойдаланишга яроқсиз деб топилди
2017 йилда Германия қуролли кучларига етказиб берилган янги ҳарбий техниканинг фақат 39 фоизигина ҳозирги пайтда фойдаланишга яроқли. Бу ҳақда Die Welt ГФР Мудофаа вазирлиги маълумотларига асосан хабар бермоқда.
Ҳаттоки янги танклар, қирувчилар ва вертолётлар билан ҳам Германиянинг жанговар тайёргарлиги паст даражада қолмоқда, деб ёзади нашр. 2017 йилда Германия қуролли кучларига етказиб берилган 97та катта ўлчамдаги техникадан ҳозир фақатгина 38таси фойдаланишга яроқлидир, дейилади материалда.
Мудофаа маҳкамаси A400M транспорт самолётлари ва «Пума» зирҳланган жанговар машиналардан айниқса ташвишда. Мисол учун, 71та «Пума» ЗЖМдан фақат 27тасини ишлатиш мумкин, A400M саккизта самолётидан эса - фақат тўрттаси, деб ёзмоқда Welt.
Бундан ташқари, ҳозирги вақтда тўртта янги Eurofighter қирувчилардан фақат биттасини қўллаш мумкин.
Таъкидланишича, ГФР Мудофаа вазирлиги қурол-яроғларнинг 70 фоизлик доимий жанговар тайёргарлик кўрсаткичига эришмоқчи.
Мавзуга оид
00:34 / 12.07.2026
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
09:56 / 11.07.2026
Ryanair рейсида иллюминатор синди, йўловчи жароҳатланди
10:35 / 08.07.2026
Германия мудофаа учун рекорд маблағ ажратади
11:05 / 07.07.2026