Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТда Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқлари бузилишини қораловчи янги резолюция тақдим қилинди
БМТда Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқлари бузилишини қораловчи янги резолюция тақдим қилинди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Европа Иттифоқи ва Япония томонидан ташаббус билдирилган резолюция 31 октябрда гуманитар масалалар билан шуғулланувчи Учинчи қўмитага тақдим қилинган.
Таъкидланишича, янги ҳужжат аввалги йилдагисига ўхшаш бўлиб, “КХДРда инсон ҳуқуқларининг тизимли равишда мунтазам ва кўп йиллик, катта кўламли ва қўпол бузилишлари қораланган”.
Резолюция муаллифлари Шимолий Кореядаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни Халқаро жиноий судда кўриб чиқилишига чақиришган ва Шимолий Корея етакчисини жавобгарликка тортишни талаб қилишган.
Шу билан бирга ҳужжатда Корея уруши оқибатида ажралган оилалар масалалари бўйича Кореялараро келишувлар қутланган.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
19:59 / 24.04.2026
Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари қамалди
17:20 / 01.04.2026
Абдураҳмон Ташановга қарши маъмурий иш судда тугатилди
09:33 / 30.03.2026