Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдураҳмон Ташановга қарши маъмурий иш судда тугатилди
Фото: Kun.uz
Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановга нисбатан ёлғон ахборот тарқатиш айблови билан маъмурий иш қўзғатилган эди.
Ташановнинг Kun.uz'га маълум қилишича, маъмурий иш бугун, 1 апрел куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида кўриб чиқилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати йўқлиги учун иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисмига кўра тугатилган.
Ҳуқуқ фаоли аввалроқ Facebook ижтимоий тармоғида фуқаро Нозим Абдуллаевга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақида постлар ёзган.
“Бундан гўёки Давлат хавфсизлик хизматининг икки нафар мулозими жабр кўрдик, яъни бизнинг шаънимиз, қадр-қимматимиз камситилди, деган шикоят билан ҳарбий прокуратурага мурожаат қилган. Ҳарбий прокуратура маъмурий иш қўзғатган, бу иш суд томонидан рад қилинди”, – дейди Абдураҳмон Ташанов.
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
19:03 / 07.05.2026
Отабек Бакиров: “Ёлғон ахборот тарқатиш ҳақидаги модда сўз эркинлигини торайтиряпти”
15:24 / 07.05.2026
Блогер Отабек Бакировга нисбатан маъмурий иш тугатилди
11:50 / 03.05.2026