Light | 21:58 / 01.11.2018
13905
1 дақиқада ўқилади

Бу жой умуман хавфсиз: Медузалар оролига саёҳат

Қуйида тасвирланган суратдаги Медузалар оролига бежиз бундай ном берилмаган. Ахир унда 2 миллиондан ортиқ медуза яшайди. Бу кўл Тинч океанидаги оролда жойлашган.

Фото: CC

Сув ҳавзасида медузаларга таҳдид соладиган бошқа тирик жонзотлар бўлмагани сабаб улар умуман хавфсиз. Одамга ҳеч қандай хавф уйғотмайди. Айнан шунинг учун у бутун дунёда машҳур. Медузалар билан ғаройиб суратлар олиш учун ернинг турли қисмларидан сайёҳлар ташриф буюришади. Дайверлар ҳам бу кўлни ёқтиришади.

Фото: CC
Фото: CC

Шунга қарамай, бу сув ҳавзасида хавф мавжуд. Аниқроғи, 15 метрдан чуқурга тушилганида табиат, аниқроғи, кўлдан куйиш жароҳатини олиш эҳтимоли бор. Ахир бундай чуқурликдаги сув таркибида кислород кам, фосфат эса катта миқдорда.

Мавзуга оид