Хитойда йўловчи ва ҳайдовчи ўртасидаги жанжал йирик автоҳалокатга сабаб бўлгани аниқланди
28 октябрда Хитойнинг Чунцин шаҳрида автобуснинг кўприкдан Янцзи дарёсига тушиб кетишига аёл йўловчи ва ҳайдовчи ўртасидаги жанжал сабаб бўлгани аниқланди. Ушбу автоҳалокат 13 кишининг ўлимига сабаб бўлган, 2 киши ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Ҳайдовчи ўриндиғи устида жойлашган камерадан олинган видеога кўра, йўловчилардан бири тушиши керак бўлган бекатни ўтказиб юборган ва ҳайдовчидан автобусни тўхтатишни сўраган. Бироқ ҳайдовчи кўприкка кириб бўлгани ва у ерда тушиш мумкин бўлган жой бўлмагани сабабли йўловчининг илтимосини рад этган. Шунда аёл жазавага тушиб, бақира бошлаган ва ҳайдовчининг бошига мушт туширган. Ҳайдовчи йўловчига жавоб қайтаришга уриниб, ўнг қўли билан рулни қўйиб юборган ва йўлдан кўзини узган. У бир неча онга бошқарувни қўлдан чиқариб, енгил автомобилга урилган, сўнгра автобус кўприк четидаги тўсиққа урилиб, дарёга тушиб кетган.
Дастлаб автоҳалокатга енгил машинани бошқарган ҳайдовчи аёл сабабчи бўлгани тахмин қилинган, бироқ кейин йўл-транспорт ҳодисасига автобусдаги жанжал, жумладан ҳайдовчи сабаб бўлганининг исботи топилган.
Автоҳалокат ҳақида хабар берилгандан кейин одамларни қутқаришга ўнлаб қутқарувчилар, ҳарбийлар, полициячилар, ғаввослар ва кўнгиллилар сафарбар қилинган. Бир нечта кема ва кичик сув ости роботлари жалб қилинган. 31 октябрда махсус техника ёрдамида автобусни 70 метр чуқурликдан чиқариб олишга муваффақ бўлинган.
Мавзуга оид
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
17:02 / 12.11.2024
Пискентда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қарийб 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
07:30 / 05.11.2024