Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲ давлатлари ядровий ҳалокат юз берганида ўзаро ҳаракатланиш борасида ҳужжат имзолади
Остона шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашчилар қатор муҳим келишувларни, хусусан, ядровий ҳалокат ҳолатларида тайёргарликни таъминлаш, космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш каби ҳужжатларни имзолади, деб ёзади nur.kz.
Қатнашчи давлатлар давра столида учта ҳужжат бўйича баҳсли масалаларни аниқлаб олишди, қолган ҳужжатлар қўшимча муҳокамаларсиз имзоланди.
Биринчи ҳужжат ядровий ҳалокат ёки радиациянинг ҳалокатли даражаси ҳолатида МДҲ давлатларининг тайёргарлигини таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида бўлиб, бундай ҳолатларда улар ҳалокат оқибатларини биргаликда бартараф этади.
МДҲ давлатлари шунингдек, космосдан фақат тинч мақсадларда фойдаланишга келишиб олишди.
АввалроқТожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи мамлакатлари 15та ҳужжатни имзолаганини маълум қилганди.