Жаҳон | 20:21 / 03.11.2018
15252
1 дақиқада ўқилади

Мисрда янги МиГ-29М қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Фото: Globallookpress

Мисрда машғулот парвози вақтида МиГ-29 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда бирлашган авиасозлик корпорацияси матбуот хизматига таяниб РИА Новости хабар берди.

"Бизда Мисрда МиГ-29М самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида тезкор маълумот мавжуд. Тез орада техник мутахассисларимиз воқеани текшириш учун Мисрга йўл олади", — деб маълум қилган корпорация матбуот хизмати.

МиГ-29 — Россиянинг тўртинчи авлод қирувчи самолёти. У ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳавода бўлган барча турдаги нишонларни ҳамда кўриш шароити мавжуд ҳолларда ердаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид