Николя Саркози ва Тамим Ол-Соний ЖЧ-2022 мезбонлиги масаласида ўзаро тил бириктирган – Football Leaks
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Қатар ҳукуматига ЖЧ-2022 мезбонлигини қўлга киритишда ёрдам берган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Football Leaks маълумот тарқатган.
Манбанинг келтиришича, Саркози 2010 йилнинг 3-февралида Қатар амири (ўша вақтда валиаҳд шаҳзода) шайх Тамим бин Ҳамад Ол-Соний билан Парижда кечган учрашувида ундан «ПСЖ» клубини сотиб олиб, Францияда спорт телеканали очишини сўраган. Бунинг эвазига сиёсатчи ўша вақтда УЕФА президенти лавозимида ишлаган Мишель Платинига Қатар номзодини ЖЧ-2022 мезбонлиги учун илгари суришда ёрдам беришини буюришга ваъда қилган.
Эслатиб ўтамиз, Қатарнинг мундиал мезбони бўлиши 2010 йилнинг 2 декабрида тасдиқланган эди. Араблар бу йўлда АҚШ, Австралия, Япония ва Жанубий Корея мамлакатлари билан рақобатда ютиб чиққан. Мамлакат иқлимидан келиб чиққан ҳолда чемпионат 2022 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтиши белгиланган.
Айни манба, шунингдек, ФИФА президенти Жанни Инфантино «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» клубларига хуфёна ёрдам берган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
23:07 / 06.10.2023
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозига янги айбловлар қўйилди
16:31 / 18.08.2023
«Руслар биздан фарқ қилади. Лекин биз уларга, улар эса бизга керак» — Николя Саркози
09:34 / 14.06.2023
Франция собиқ президенти Николя Саркозининг уйида тинтув ўтказилди
20:32 / 05.06.2023