Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегара нуқталарни аниқлаш бўйича битимни қабул қилди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида уч давлат чегараларини туташган нуқталарни аниқлаш тўғрисидаги битим“ни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади, дея хабар беради Қозоғистон президентининг матбуот хизмати.
Мазкур битим ўтган йилнинг 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланганди. Ҳужжатда кўзланган асосий мақсад - уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқталарни аниқлаш ва бу ерда уларнинг делимитациясини муваффақиятли якунлаш.
Устюрт платоси ҳудудида чегара кесишув нуқтаси ўрнатилди. Унинг жойлашган ўрни ва чегара чизиғини ўтказиш шартноманинг ажралмас қисми бўлган иловаларда акс эттирилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуман доирасида уч давлат ташқи ишлар вазирлари умумий чегарани аниқлаб олиш бўйича келишувга эришганди.
Мавзуга оид
09:57 / 15.07.2026
Бахтиёр Саидов Туркманистон президенти билан учрашди
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
17:42 / 06.07.2026