Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзинпинь Хитой импорти яқин 15 йил ичида 40 трлн доллардан ошишини маълум қилди
Хитой товар ва хизматлари импортининг умумий ҳажми яқин 15 йил ичида 40 трлн доллардан ошади. Бу ҳақда Шанхайдаги Хитой импорт товарлари кўргазмаси очилиши маросимида ХХР раиси Си Цзиньпин маълум қилди.
"Прогнозларга кўра, Хитой товар ва хизматлари импортининг умумий ҳажми яқин 15 йил ичида 40 трлн доллардан ошади", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Хитой молия секторида шаффофликни мунтазам равишда оширмоқда ҳамда маҳаллий компаниялар фаолиятида хорижликлар иштирокига нисбатан чекловларни юмшатмоқда.
Си Цзиньпин Хитой савдони либераллаштириш ва божхона тўловларини пасайтириш сиёсатини давом эттиришини қайд этди.
Унинг айтишича, "Хитой ўзаро манфаатли очиқлик стратегиясига риоя қилади, савдо ва инвестицияларни либераллаштириш сиёсатини ўтказади.
"Хитой ҳар доим глобал миқёсдаги умумий очиқликнинг муҳим двигатели, барча мамлакатлар учун йирик ва ривожланаётган бозор бўлган ва шундай бўлиб қолади ҳамда глобал бошқарувни ислоҳ қилишга ўз ҳиссасини қўшади", - деди ХХР раиси.
Мавзуга оид
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026
Хитойда ўта реалистик U1 одамсимон-ҳамроҳ роботи тақдим этилди
20:05 / 15.07.2026