АҚШ Эронга қарши санкциялар рўйхатига ёпилиб кетган банк ва чўкиб кетган кемани киритди
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, АҚШ Эроннинг ёпилиб кетган банкига ҳам санкциялар киритди. Зариф бу ҳақда твиттерда маълум қилган.
Зарифнинг таъкидлашича, Вашингтон Эронга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтиришга уринмоқда. Натижада бу рўйхатга 6 йил ёпилиб кетган банк ва йил бошида чўкиб кетган кема ҳам киритилган. Ваҳоланки, Зарифнинг айтишича, кеманинг чўкиши бутун дунё телеканаллари томонидан кенг ёритилган.
Press TV телеканалининг аниқлик киритишича, гап 2018 йил январда чўкиб кетган Sanchi танкери ва 2012 йилда ёпилган Tat банки ҳақида борган.
АҚШ давлат департаменти бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортган. Департаментда айтилишича, АҚШ Эрон томонининг ҳар бир баёнотига муносабат билдириш ниятида эмас.
5 ноябрда АҚШ молия вазирлиги Теҳронга қарши санкциялар рўйхатига Эроннинг 700 дан кўпроқ шахси, ташкилоти, самолёти ва кемаларини киритди.
6 январда 136 минг тонна углеводород ортилган Sanchi кемаси Жанубий Кореяга йўл олаётган вақтда бошқа кема билан тўқнашиб ёниб кетган. Бу Шанхайдан 300 кмча узоқликда юз берган. Сўнгра кема ўз-ўзича сузиб юриб, бир ҳафтадан кейин тўқнашув жойидан 300 км узоқликда чўкиб кетган.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024