Хитой «кўринмас» дронини жаҳон бозорида сотишни режалаштирмоқда
Хитой ўзининг пайқаш қийин бўлган СН-7 учувчисиз учадиган қурилмасини жаҳон бозорига олиб чиқишга тайёргарлик кўрмоқда.
"Ҳозирги босқичда ХХР айрим харидорлар сотиб олишни рад этиши қийин бўлган янги ишланмани таклиф қилмоқда, чунки у бозорда харид қилиш мумкин бўлган "стелс" технологияси қўлланилган ягона дрондир", - деб ёзади China Daily газетаси.
Дрон Чжухайда бўлиб ўтаётган халқаро авиацион-космик кўргазмасида намойиш этилади. Экспортчи сифатида Хитой аэрокосмик аэродинамика академияси (ХААА) кўрсатилган.
Бош конструктор Ши Вэннинг айтишича, CH-7 2019 йилда илк парвозини амалга оширади ва "агар ҳаммаси яхши бўлса, 2022 йилдан туркум ишлаб чиқариш бошланади".
CH-7 қанотлари узунлиги 22 ва эни 10 метргача бўлиб, энг юқори парвоз оғирлиги 10 тоннани ташкил этади. Айни дамда Хитойнинг CH-5 дронининг парвоз оғирлиги 3,3 тонна бўлиб, ундан 1 тоннасини 50, 100 ва 200 килоли ракета ва авиабомбалар ташкил қилади. Ушбу қурилма 24та ракета билан парвоз қила олиши сабабли уни "учар қурол омбори" деб аташади.
CH-7 тезлигини соатига 920 километргача етказа олади, 13 километр баландликка чиқади ва 2 минг километр радиусда ҳаракатланади.
Айни пайтда Хитойда ишлаб чиқарилган CH туркумидаги дронлар ўндан ортиқ давлатга сотилган.
Мавзуга оид
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
17:36 / 04.11.2024
Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
12:50 / 18.10.2024