Жаҳон | 20:40 / 06.11.2018
13926
1 дақиқада ўқилади

Пластик чиқиндиларни қайта ишлаб универсал хомашё олиш усули топилди

Сингапур миллий университети олимлари оддий пластик идишлардан турли соҳаларда фойдаланиш мумкин бўлган махсус аэрогеллар тайёрлаш йўлини топишди.

Икки йил давомида тадқиқот олиб борган доцент Хай Минь Дуонг ва профессор Нхан фан-Тхиен бошчилигидаги олимлар гуруҳи пластик идишлар асосини ташкил этувчи полиэтилентерефталатдан аэрогель олиш технологиясини ишлаб чиқишди. 

Олимларнинг айтишича, битта пластик идишдан А4 ўлчамдаги аэрогель варағини тайёрлаш мумкин.

«Аэрогель таркибига турли аралашмалар қўшиш орқали турли хомашёлар олишимиз мумкин. Масалан, метил гуруҳини қўшиб унга сорбент хусусиятини тақдим этамиз. У сув ҳавзаларини нефтдан тозалашда асқотади. Ёки бошқа қўшимча қўшсак, аэрогель оловга чидамли ва иссиқликни тутиб турувчи моддага айланади. Ундан уйлар деворларига қоплама ёки ўт ўчирувчилар кийимлари учун мато тайёрлаш мумкин. Буларнинг барчасини биз оддий пластик чиқиндилардан тайёрлай оламиз!», - деди ихтирочилардан бири.

Мавзуга оид