Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига маблағ бериш шартлари ўзгарди
Президент фармони билан Ўзбекистон президенти ва ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Пахта ҳосилини сотиб олиш ва сотишнинг янги тизими шаффоф, тўлақонли ва адолатли ишлашини таъминлаш, пахта хомашёси етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш бўйича Республика штабининг таклифига кўра:
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга фючерс шартномалари бўйича ортиқча етиштирилган пахта хомашёсини йиғиб олиш учун кредитлар ажратилади;
Кредит миқдори пахта хомашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси – 2 фоиз) 10 ой муддатга, шу жумладан уч ойлик имтиёзли давр билан, кейинги 7 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан берилади.
Пахта хомашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хомашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисидаги низомга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мавзуга оид
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
08:07 / 15.04.2026
Дунёда энг кўп пахта етиштирувчи давлатлар рейтинги эълон қилинди
12:15 / 14.03.2026
2026 йилда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади
20:58 / 21.02.2026