Президент фармони (ПФ–5-сон, 19.01.2026 й.) билан Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, президентнинг 2021 йил 20 октябрдаги “Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5262-сон қарорига киритилган ўзгартиришга кўра, айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар учун импорт божхона божи 2027 йил 1 январга қадар “нол” ставкада қўлланиши белгиланди.
Қайд этилишича, илгари мазкур хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар учун импорт божхона божи 2024 йил 1 январга қадар “нол” ставкада қўлланиши белгиланган эди.









