Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 1050 нафар ногирон ўқувчи ўз хонадонидаги уй мактабларида тўлақонли таълим олмоқда
Ўзбегимнинг ўзлиги ўзгача.. Тақдир тақозоси билан ногиронлик билан дунёга келган жигарпораси бўлмиш фарзандини махсус интернатларга бермай, уйида парвариш қилади.

Юртимизда ана шундай имконияти чекланган болаларга ўз хонадонида таълим бериш йўлга қўйилган. Алоҳида эътибордаги ўқувчига ҳудуд жиҳатдан яқин бўлган умумтаълим мактаблари педагоглари таълим берадилар.
Андижон туманида яшовчи, қўли ҳаракатланмайдиган қизалоқнинг оёғи билан сурат чизаётганида, олтинкўллик яна бир оёғи ва қўл ҳаракатлари чекланган ўқувчининг компьютерни бошқариб, шеърлар ёзаётганида муаллимларнинг катта меҳнати ётибди.


Бугунги кунда Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларида 1050 нафар ўқувчилар ногиронлиги сабабли уйда якка тартибда таълим оладилар. Уларнинг 539 нафари 1-4 синф, 511 нафари 5-11 синф ўқувчилари ҳисобланади. Мазкур ўқувчиларнинг уйларига доска, парта, стул ва ўқув қуроллари билан келтириб, таълим олишлари учун қулайликлар яратилган.


Ҳудуддаги таълим муассасаларининг уйда якка тартибда таълим олувчи ногирон ўқувчиларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков ва бир гуруҳ мутасаддилар билан Андижон ва Олтинкўл туманларидаги таълим муассасаларининг ногиронлиги бўлган ўқувчилари уйларида бўлдик.
Андижон тумани, Дамариқ МФЙ ҳудудида яшовчи, 51-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Азизбек Мамадалиев, Андижон тумани Қорақалпоқ МФЙ, Интизор кўчасида яшовчи, 19-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Муҳайё Ҳамидова, Олтинкўл тумани, Чаққон-2 маҳалласида яшовчи, 51-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Шаҳнозахон Ўлмасова, Олтинкўл туман Сарой маҳалласида яшовчи, 3-умумтаълим мактаби 4-синф ўқувчиси Абдулҳамидов Жасурбекларнинг уйида таълим олиш жараёнида жуда кўп нарсаларни ўрганганига гувоҳ бўлдик.



Вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари Фурқатбек Бузруков ногирон ўқувчиларга китоблар ва ўқув қуроллари жамланмаларини топширди.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
10:15 / 26.06.2026
Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
15:13 / 15.06.2026