Жаҳон | 21:53 / 07.11.2018
3922
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотида раислик қилади  

Фото: odkb-csto.org

Қирғизистон Қозоғистондан кейин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотида раислик қилади. Бу ҳақда журналистларга Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.   

“Биз Қозоғистоннинг КХШТда раислик қилган вақтидаги ишини ижобий баҳолаймиз. Қозоғистондан кейин раислик Қирғизистонга ўтади”, деб айтган Ушаков.    

Қозоғистон КХШТдаги раисликни ташкилотнинг Остонада 8 ноябрда ўтадиган сессиясида Қирғизистонга топширади.  

Ушбу сессияда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ташкилотдаги раислик вақтидаги режалар ҳақида сўзлаб бериши кутилмоқда.  

Ҳозирда КХШТга 6 та давлат – Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Қозоғистон ва Тожикистон киради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид