Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия компанияси Ўзбекистонда каустик сода ишлаб чиқариладиган завод қуради
Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Суннатулла Бекенов ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Малайзиянинг Serba Dinamik компанияси вице-президенти Палендран Палачандран билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Малайзия компаниясининг Хазорасп ЭИЗда каустик сода ишлаб чиқариш бўйича қиймати 250 млн долларлик инвестицион лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Палачандраннинг билдиришича, декабрь ойида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ва 2019 йил апрелда инвестицион келишув имзоланади. Лойиҳани амалга ошириш муддати инвестицион келишув имзоланган кундан бошлаб 18 ойни ташкил этади.
Компаниядагиларнинг хабар беришича, лойиҳа қиймати 250 млн долларни ташкил этади, 120та янги иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқарилган барча маҳсулот экспортга мўлжалланади.
Каустик содани ишлаб чиқаришдан кейинги саноат чиқиндиси бўлган хлор Шимолий Африка мамлакатларига экспорт қилинади.
Serba Dinamik компанияси нефть-газ ва энергетика саноатига технологик қурилмалар етказиб бериш ва инженерлик хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади. Компания Индонезия, Саудия Арабистони, БАА, Буюк Британияда фаолият олиб боради.
Компаниянинг Малайзия бозоридаги ҳажми 1 млрд долларга яқин бўлиб, ходимлари сони 1,5 мингдан ошади.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
11:42 / 02.06.2026