Жаҳон | 21:11 / 08.11.2018
5201
2 дақиқада ўқилади

“Яндекс.Такси” Хельсинкида янги бренд остида ишлай бошлайди

“Яндекс.Такси” хизмати Финляндия пойтахти Хельсинкида 9 ноябрдан ишлай бошлайди. Компания Финляндияда Yandex ва Go сўзларидан тузилган Yango бренди остида ишлайди.

Россиялик фойдаланувчилар Yango’дан қўшимча дастурларни ўрнатмаган ҳолда “Яндекс.Такси” дастури орқали фойдаланишлари мумкин бўлади. Сервис хизматлари биринчи навбатда Хельсинкининг маркази ва тураржой ҳудудларида йўлга қўйилади. Келгусида эса Yango Хельсинки яқинидаги аҳоли пунктларида ҳам ишга туширилади.

Компанияда таъкидланишича, янги бренд баъзи тилларда Россиядаги вариантидан осонроқ ўқилади ва ундан бошқа бозорларда ҳам фойдаланиш мумкин. “Биз Финляндияда Россияда “Яндекс” хизматлари каби маълум бўлган бошқа хизматлар пайдо бўлиши мумкинлигини истисно қилмаймиз ва шу сабабли номланишида “такси” сўзи бўлмаган брендни тақдим қилмоқдамиз”, деб айтилган компанияда.

Тошкентда сервис ўз ишини 2018 йилнинг 4 апрелидан бошлаганди. Ўзбекистон сервис ишга туширилган тўққизинчи мамлакат бўлган.

Мавзуга оид