Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада яҳудий қочқинлар билан боғлиқ 1939 йилги нохуш воқеа учун узр сўради
Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакат парламентининг қуйи палатасидаги нутқида Канада ҳукумати 1939 йилда нацистлар Германиясидан “Сент-Луис” кемасида келган яҳудий қочқинларни қабул қилишдан бош тортгани учун узр сўради.
“Бугун мен қуйи палатага Канада юз ўгирган яҳудий қочқинлардан кечиккан узрни сўраш учун келдим. Ушбу узрни келтирган ҳолда, мен тарихимизнинг бу оғриқли бобига ойдинлик кирита олишимизга ва бу сабоқ ҳеч қачон унутилмаслиги борасида қайғуришимизга умид қиламан. Давлатимизда ёки бутун жаҳонда антисемитлик, ксенофобия ва адоватга жой йўқдир”, деб айтган Трюдо.
1939 йил майида 930 яҳудий қочқин “Сент-Луис” кемасида нацистлар таъқибидан қочиш мақсадида Германиядан Кубага йўл олган. Улар Кубада хавфсиз шароитда АҚШ визаси олишни кутиб туришмоқчи бўлишган. Бироқ Куба, Лотин Америкасининг бир қатор давлатлари, АҚШ ва Канада уларни қабул қилишни истамаган ва кема Европага қайтиб кетган. Кемадагилар Европанинг бошқа давлатларида қўним топишган. Уларни Буюк Британия, Франция, Бельгия ва Голландия қабул қилган.