Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Формула-1” Вьетнамда ҳам ўтказиладиган бўлди
“Формула-1” автопойгасининг тақвимида Вьетнамдаги пойга пайдо бўлади. Бу пойга 2020 йилдан чемпионатнинг бир қисмига айланади. Пойга Ханой яқинидаги вақтинчалик трассада ўтади. 5565 метр узунликка ва 22 та бурилишга эга трасса стадион яқинида, янги бунёд қилинган туманда яратилади. Трассада 1,5 кмлик тўғри йўл бўлади, бу эса пойга болидларига 335 км/соатгача тезлашишга имкон беради.
Бўлғуси трассанинг баъзи қисмлари “Формула-1”ни қабул қилувчи бошқа трассаларни эслатиб юборади.
Бўлғуси Гран-При ўтадиган жойни “Формула-1”нинг пойгалар бўйича директори ва FIA’нинг хавфсизлик бўйича делегати Чарли Уайтинг кўздан кечириб чиққан. Уайтинг ишлар муддатида якунланишига шубҳа қилмаслигини айтган. “Трассанинг катта қисми кўчалар кўринишида мавжуд, бироқ бир секция ҳали қурилмаган. Бу очиқ майдон бўлиб, унда бокслар бинолари қурилади. Кейин трассанинг бу қисми ҳам йўл бўлади”, деб айтган Уайтинг.
Ҳозирда пойга 21 та босқичдан иборат.
Мавзуга оид
22:01 / 09.12.2025
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
18:33 / 21.09.2025
Ферстаппен F1 пойгасида Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди
17:22 / 25.05.2025