Спорт | 19:02 / 09.11.2018
7197
2 дақиқада ўқилади

«Локомотив» Суперлиганинг иккинчи босқичида илк марта йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Суперлигада 30-тур учрашувларига старт берилди.

Турнинг илк баҳсида юқори олтилик жадвалидаги энг биринчи ва сўнгги ўринларда бораётган икки клуб - «Локомотив» ва «Бухоро» тўқнаш келди ҳамда очколардаги фарқ ўйин натижасида ҳам ўз аксини топди. «Темирйўлчилар» ўз майдонларида кечган баҳсда йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Анзур Исмоилов, Темурхўжа Абдухолиқов, Санжар Шоаҳмедов ва Азизбек Омоновлар томонидан киритилган голлар натижасида Андрей Фёдоров жамоаси чемпионатнинг финал босқичидаги илк йирик ҳисобдаги ғалабасини қўлга киритди.

«Локо»нинг энг яқин таъқибчиси «Пахтакор» ўз учрашувини эртага «Металлург»га қарши ўтказади. Ушбу баҳсда «шерлар» очко йўқотган тақдирда «Локомотив» чемпионат якунига икки тур қолганида чемпионликни қўлга киритади.

Суперлига, 30-тур
«Локомотив» - «Бухоро» 4:0 (1:0)
9 ноябрь. Тошкент, «Локомотив» стадиони, 951 томошабин
Голлар: Анзур Исмоилов (23), Тимурхўжа Абдухолиқов (63), Санжар Шоаҳмедов (74), Азиз Омонов (90+3)

«Нефтчи» - «Сўғдиёна» 0:0 - танаффус
ОКМК - «Қўқон 1912» 1:0​​​​ - танаффус

10 октябрь
16:00. «Пахтакор» - «Металлург»
16:00. «Қизилқум» - «Насаф»
18:00. «Навбаҳор» - «Бунёдкор»

Мавзуга оид