Ар-Риёд нефть қазиб олишни кунига 1 млн баррелга камайтириш зарурлигини билдирди
Саудия Арабистони энергетика вазири Холид ал-Фолиҳ Абу-Дабида бўлиб ўтаётган ADIPEC 2018 халқаро нефть кўргазмаси ва конференциясида келаси йили кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини октябрдаги даражадан 1 млн баррелга камайтириш зарурлигини билдирди, деб хабар берди Gulf Business.
Унинг сўзларига кўра, ОПЕК ва унинг иттифоқчилари бу ташаббусга рози. Вазир талаб тушиб бораётганлиги сабабли Саудия Арабистони декабрда нефть қазиб олишни ноябрдаги кўрсаткичларга нисбатан кунига ярим миллион баррелга камайтиришни режалаштираётганини таъкидлади.
Шунингдек, у 11 ноябрь куни ОПЕК ва ОПЕК+ мамлакатлари энергетика соҳаси раҳбарлари бозор мувозанатини сақлаш ва нархлар тушишини тўхтатиш учун бор имкониятларини ишга солишга келишиб олишганини билдирди.
Россия энергетика вазири Александр Новак ОПЕК+ қўмитаси йиғилиши олдидан агарда барча иштирокчилар нефть қазиб олишни қисқартиришга рози бўлса, Москва бунга қарши чиқмаслигини маълум қилди.
Июнь ойида бўлиб ўтган саммитда ОПЕК аъзолари ва бошқа йирик нефть экспортчилари нефть қазиб олишни келгуси олти ой давомида кунига 1 млн баррелга ошириш ҳақида қарор қабул қилишганди. Аммо ўтган ҳафтада Эрон Ар-Риёд ва Москвага нефть қазиб олишни кунига 1 млн баррелга камайтириш талаби билан чиқди. Эроннинг фикрича, қазиб олиш ҳажми ошгани сабабли углеводород нархи 15 долларга тушиб кетган.
Ўтган ҳафтада Brent маркасидаги нефтнинг бир баррели 69,2 долларгача тушиб кетганди. Бугун, 12 ноябрь куни эса унинг нархи кўтарилди ва 71,31 долларни ташкил этди.
Мавзуга оид
12:37 / 27.10.2024
Нефт – дунё қироллари учун энди тож эмасми?
08:40 / 06.05.2024
ОПЕК Ўзбекистонда хусусий боғчаларни ривожлантиришга 20 млн доллар ажратади
16:03 / 23.11.2023
Жаҳонда нефт нархи 80 доллардан пастга шўнғимоқда
17:08 / 06.10.2022