Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Борис Жонсон: Британия ЕИ учун «бўш жой» бўлишга розилик билдирди
Фото: The Telegraph
Буюк Британия собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати Brexit бўйича музокараларда тез орада таслим бўлади. Бу ҳақда The Telegraph хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Британия вазирлар маҳкамаси Европа иттифоқининг бўлажак норматив низомлари ва қоидаларига норозилик билдирмай, ЕИ учун «бўш жой» бўлиб қолишга розилик беради.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Brexit’дан сўнг Европа иттифоқи қонунчилиги лойиҳаларини ишлаб чиқишда Лондон овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Жонсоннинг қайд этишича, Британия бош вазири Тереза Мэйнинг Брюссель билан божхона иттифоқи бўйича таклифи Лондонни савдо келишувларига эришиш ҳамда савдо божлари билан ишлаш имкониятидан маҳрум қилади.
Мавзуга оид
09:41 / 07.02.2026
Ядро қуроли: Россия Лондон ва Парижни келишувга қўшмоқчи
08:50 / 02.02.2026
Собиқ еврокомиссар Эпштейн билан алоқалар ҳақидаги маълумот сабаб партиядан чиқди
20:07 / 30.01.2026
Буюк Британия ва Хитой ўзаро муносабатларда «қайта тикланиш» даврини бошлади. Бу Трампга ёқмаяпти
10:58 / 26.01.2026