Жамият | 19:50 / 12.11.2018
10011
2 дақиқада ўқилади

Хайрия натижаси: Дилфузахон саховатпеша инсонлар ёрдами билан Ҳиндистонга жўнаб кетди

KUN.UZ сайти орқали «Маҳзун кўзлар яна кулсин: Дилфузахонни соғлом ҳаётга қайтариш учун моддий кўмак зарур» сарлавҳаси остида хайрия мақоласи эълон қилинган эди. Унда қизиб турган ёққа тушиб кетган ва бунинг оқибатида ички аъзолари жиддий зарар кўрган Дилфузахон Тўраева ҳақида гап кетади.

Мақола 2017 йилнинг 22 ноябрь куни эълон қилинди. Саховатли, сахий ва савобталаб инсонлардан қизчанинг Ҳиндистонга бориб, жарроҳлик амалиёти ўтказиб келиши учун моддий кўмак кўрсатишлари сўралганди. Орадан кўп ўтмай, бу хайрли иш амалга ошди. 17 декабрь куни Дилфузахон ўз ота-онаси ҳамроҳлигида Ҳиндистонга жўнаб кетган эди.

Гап шундаки, жарроҳлик амалиёти мураккаб ҳисобланиб, у бир неча босқичда амалга оширилади. Шу сабаб 2018 йилнинг 11 ноябрь куни Дилфузахон Ҳиндистонга тиббий текширувдан ўтиш ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун навбатдаги сафарга жўнаб кетмоқда. Юртдошларимизга оқ йўл тилаш мақсадида уларни кузатишга чиқдик. Дилфузахон ва оиласи билан кўришиб, суҳбатлашдик.

- Бошимизга синов тушганида дардимизга шерик бўлган барча саховатпеша юртдошларимизга ташаккурлар бўлсин. Ҳар доим дуодамиз. Оилаларига сиҳат-саломатлик, хотиржамлик тилаймиз. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин. Энг муҳими, уларга яратгандан тинчлик-омонлик тилаймиз -, деб Дилфузахон ва унинг ота-онаси барча юртдошларимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.

Шу ўрин KUN.UZ ҳам бу савобли ишга ўз ҳиссасини қўшган барча ҳамюртларимизга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтади. Азизлар, Дилфузахон учун дуода бўлайлик. Яхшилик қилишдан чарчамайлик.

Рахматилла Исроилов тайёрлади

Мавзуга оид