Жаҳон | 21:48 / 12.11.2018
8437
2 дақиқада ўқилади

Хитой табиий газ импорти бўйича етакчига айланди

Фото: AFP

Хитой дунёда экологик тозароқ ёнилғига талаб ошаётгани ҳамда Японияда ядровий реакторлар қайта ишга туширилаётгани ортида кунчиқар давлатни ортда қолдириб, энг йирик табиий газ импортчисига айланди. 

Хитой божхона хизматлари маълумотларига кўра, Хитойда жорий йилнинг январь-октябрь ойлари газ қувурлари орқали ва суюлтирилган газ кўринишида импорт қилинган табиий газ ҳажми 72,06 млн тоннани – 2017 йилдагига нисбатан 30 фоизга кўпроқни ташкил қилган.  

Япония эса шу давр ичида 69,25 млн тонна табиий газ импорт қилган. Бу 2017 йилнинг илк 10 ойидагидан 17 фоиз камроқдир. Таъкидланишича, Япония барча газни суюлтирилган кўринишда олади.  

FGE фирмасининг энергетика бўйича таҳлилчиси Эдмунд Сяунинг айтишича, Хитой томонидан газ импорти ҳажми ошиши кўмирдан энергиянинг экологик тозароқ манбаси сифатида табиий газга ўтишга интилиши билан боғланган. “Бу орада Японияда ядровий реакторлар ўз ишини давом эттиришни бошламоқда, бу эса газ электр энергиясига талабни камайтиради ва жумладан, суюлтирилган газга ҳам”, деб айтган мутахассис.  

Хитой айни вақтда дунёда энг йирик нефть ва кўмир импортчиси ҳамда АҚШ ва Россиядан кейин дунёдаги 3-рақамли газ истеъмолчиси ҳисобланади. Хитой ички талабни қондириш учун 40 фоизга яқин газни бошқа давлатлардан сотиб олади.

Мавзуга оид