Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду А Сериянинг 12 ўйинида гол+пас тизими бўйича 14 очко жамғарди
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 12-турида «Милан» дарвозасини ишғол этди. Ўйин 2:0 ҳисобида туринликлар фойдасига ҳал бўлди.
Ушбу баҳсдан сўнг 33 ёшли португалияликнинг гол+пас тизими бўйича очколари сони 14 тага етди. У чемпионатнинг 12 ўйинида 8+6 маҳсулдорлик кўрсаткичига эришган. Бу А Сериянинг мавсумдаги энг яхши кўрсаткичи саналади. Бу борада кейинги ўриндаги Лоренцо Инсинье («Наполи») ҳисобида 10 очко (7+3) бор.
Тўпурарлар баҳсида Роналду «Женоа»нинг 9 та тўп киритган ҳужумчиси Кшиштоф Пентекдан битта голга ортда қолмоқда. Шунингдек, «Лацио» вакили Чиро Иммобиле ҳисобда ҳам 8 та гол мавжуд. Ушбу учала ҳужумчи ҳам ўз натижаларига 12 та ўйинда қатнашиш орқали эришган, Пентек 9 та голини барчасини ўйин вазиятидан, Роналду ва Иммобиле эса бир мартадан пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол этган.
Мавзуга оид
16:59 / 06.07.2026
ЖЧ анонси. Ямал Роналдуга, АҚШ бутун дунёга қарши
00:53 / 06.07.2026
Роналду ЖЧ-2026 фаолиятидаги сўнгги жаҳон чемпионати эканини айтди
12:17 / 03.07.2026
ЖЧ кундалиги. Роналдуда тарихий гол, Модричда аламли якун
11:07 / 28.06.2026