Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантларни сохта регистрациядан ўтказганлик учун жиноий жазо жорий этилди
Россия президенти Владимир Путин хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни сохта миграцион рўйхатга қўйганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни имзолади.
Мазкур ҳужжат лойиҳаси ўтган йилнинг октябрида давлат думаси томонидан қабул қилинган ва федерация кенгаши томонидан маъқулланганди.
Ҳужжатга кўра, Россияда хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни сохта миграцион рўйхатга қўйиш 100 мингдан 500 минг рублгача жарима ёки тегишли лавозимни эгаллаш ёхуд тегишли фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шу йилнинг ёзида эса Россиядаги миграцион қонунчиликка янги ўзгартиришлар киритилган, унга кўра, хорижлик фуқароларни иш жойига миграцион рўйхатга қўйиш тақиқланганди.
Илгари мигрантларни хонадонга ҳам, иш жойига ҳам расмийлаштириш мумкин эди. Эндиликда бу ҳақиқатан ҳам иш жойида яшаш ҳолати қайд этилганидагина мумкин бўлади. Қонунга амал қилмаган хорижликлар мамлакатдан чиқариб юборилади.
Мавзуга оид
11:58 / 02.05.2022
Путин Ўзбекистон билан 15 кунлик регистрация ҳақидаги келишувни имзолади
19:56 / 20.04.2022
Россияда Ўзбекистон фуқароларининг 15 кун ичида регистрациядан ўтиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади
18:07 / 04.11.2021
Ла-Маншда 400 нафардан ортиқ мигрант қутқарилди, бир киши ҳалок бўлди
20:53 / 29.06.2021