Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистон фуқароларининг 15 кун ичида регистрациядан ўтиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади
Россия давлат думаси Россияда бўлиб туришнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги Ўзбекистон ҳукумати билан имзоланган келишувни ратификация қилди.
Ҳужжатда Ўзбекистон фуқаролари Россияга кириб келганидан сўнг 15 кун ичида мажбурий регистрациядан ўтиши шартлиги тўғрисидаги талабни бекор қилиш таклиф қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонга борган россияликлар учун ҳам ана шундай талаб бекор қилинади.
Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги мазкур келишув 2021 йил 21 майда Москвада ва ўша йил 17 июнда Тошкентда имзоланган.
Россияга борган Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳамда бу давлатларга борган россияликлар учун ҳам соддалаштирилган тартиб амал қилади.
Мавзуга оид
10:17
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
08:46
Россия Киевга ракета, Харкивга дронлар билан ҳужум қилди
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
14:46 / 15.07.2026