Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантларни эмлаш уй-жойлар нархи ошишига олиб келиши мумкинлиги айтилди
Аввалроқ хорижлик ишчилар Москвада 1300 рубль эвазига коронавирусга қарши эмланишлари мумкинлиги хабар қилинганди.
Қурилиш соҳасидаги меҳнат мигрантларини коронавирусга қарши эмлаш харажатлари сабабли уй-жойлар нархи кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда «ВекторСтройФинанс» ташкилоти вакили Андрей Колочинский маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мигрантларни эмлаш харажатлари қурилиш компаниялари зиммасига тушади. У ҳолда компаниялар миллионлаб рубль сарфлашига тўғри келади ва бу катта эҳтимол билан янги қурилаётган уйларнинг квадрат метри нархига таъсир кўрсатади.
Мутахассис уй-жойлар нархи ўсишининг олдини олиш учун мигрантларни бепул эмлашни таклиф қилди.
Аввалроқ хорижлик ишчилар Москвада 1300 рубль эвазига коронавирусга қарши эмланишлари мумкинлиги хабар қилинганди.
Хабарда айтилишича, «иш берувчи ўз ходимларини эмлаш учун пул тўлайди».
Меҳнат мигрантлари учун Москва ҳукумати битта компонентли «Sputnik Light» вакцинасидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
08:46
Россия Киевга ракета, Харкивга дронлар билан ҳужум қилди
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
11:20 / 15.07.2026
АҚШ Россияга босимни кучайтириш учун янги санкциялар пакетини тайёрлади
09:40 / 15.07.2026