Йўловчилар Пекиндан учиб кетиш учун самолёт гидронасосини алмаштиргани пул йиғиб беришди
Польшанинг LOT авиакомпанияси йўловчилари Пекиндан Варшавага учиб кетиш учун самолётнинг гидравлик насосига пул йиғиб беришди.
Гидравлик насосдаги носозлик бортида йўловчилари бўлган Dreamliner с 249 самолёти парвозини ўн соатга кечиктирди. Муаммо шунда эдики, янги гидронасосни фақат нақд пулга сотиб олиш мумкин эди. LOT авиакомпаниясининг Пекиндаги вакилида етарли миқдордаги пул йўқлиги сабабли у йўловчилардан ёрдам сўради. Натижада тўрт нафар йўловчи унга керакли пулни йиғиб берди.
"Парвоз кечиктирилишига самолётдаги техник носозлик сабаб бўлган. Гидравлик насослардан бирини алмаштиришга тўғри келган", — деди LOT матбуот котиби Адриан Кубицкий.
Унинг айтишича, вакил вақтни тежаш мақсадида картадан банкомат орқали пул ечиш ўрнига йўловчилардан ёрдам сўраган.
Кубицкий шунингдек, самолёт Варшавага келиб қўнганидан сўнг LOT вакиллари тўрт йўловчи билан учрашган ва уларга пулларини қайтариб берган. Матбуот котибининг билдиришича, улар берган маблағ 2,5 минг юань атрофида (340 доллар) бўлган.
Уларга миннатдорлик сифатида авиакомпаниянинг исталган рейсига очиқ сана билан авиабилетлар совға қилинган.
Мавзуга оид
22:13 / 19.12.2023
Самолёт парвози пайтида қандай касалликлар кучайиши мумкинлиги айтилди
11:34 / 04.06.2023
«Самолётга чақмоқ текканда онам ҳаммаси тамом деганди» — авиаҳалокатдан сўнг 3 минг метрдан қулаган қиз қандай тирик қолганди?
13:37 / 06.05.2023
Самолёт бошқарган илк аёл учувчилар – нега ҳозир самолёт бошқарадиган аёллар кам?
20:40 / 27.06.2022