Жаҳон | 23:28 / 13.11.2018
12963
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко мансабдорларга: “Яхшиси фақирроқ, бироқ озодликда бўлинг”

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

Беларусь президенти Александр Лукашенко 13 ноябрда тайинланган янги мансабдор шахсларга коррупцияга аралашмасликни қатъиян тавсия қилди. 

“Коррупцияга қарши кураш – менинг қатъий талабим ва президентлигимнинг илк кунларидан олиб бораётган ҳаракатимдир. Бу кескин бўлиб кўриниш учун эмас. Масала бунда эмас. Коррупция барча нарсани емиради. У зангга ўхшайди. Адолатга ўрганган одамларимиз раҳбарларга ўғрилик, давлат бойлигини талаш, порахўрлик ва бошқа коррупцион ҳолатларни кечирмайди”, - деб айтган Лукашенко. У шу билан бирга коррупцияга қарши кўп йиллик курашга қарамай, жиноий схемаларга аралашган давлат хизматчиларини ҳар йили лавозимдан олишга мажбур бўлишини афсус билан таъкидлаб ўтган.   

“Қанча гапирмай, ҳар йили тергов изоляторига ўнлаб раҳбарларни жўнатамиз”, - деб қўшимча қилган Беларусь президенти. 

Лукашенконинг айтишича, коррупция ноқонуний махинацияларга аралашганларни ҳеч қачон ҳимоя қилмайди. “Мен бир марта “Эркаклар, яхшиси фақирроқ, бироқ озодликда бўлинг”, деб айтганман”, - деб ўз сўзларини ниҳоялаган Лукашенко.

Беларусь президенти 13 ноябрда Россия, Ҳиндистон, Венгрия ва Суриядаги янги элчиларни, бир нечта туман ижроия қўмиталари янги раисларини, иқтисодиёт, молия, энергетика, ўрмон хўжалиги ва маданият вазирларига янги ўринбосарларни тайинлади.

Мавзуга оид