Меркель Европа хавфсизлик кенгаши ташкил этишни таклиф қилди
Германия канцлери Ангела Меркель Европа хавфсизлик кенгашини ташкил этиш таклифини билдирди. У бу ҳақда Страсбургда Европарламент депутатлари олдидаги нутқида айтиб ўтди.
“Мен аъзолари алмашинувчанлик тамойили бўйича ишловчи ва муҳим қарорларни тезроқ тайёрловчи Европа хавфсизлик кенгашини киритишни таклиф қилдим”, - деб айтган Меркель.
У “уюшган Европагина жаҳон майдонида тингланиш учун етарлича кучли бўла олишини” айтган ва “келишувлар имкон берадиган соҳаларда ягона қарорларга келиш”га чақирган.
Меркелнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи мустақилроқ бўлиши ва “ҳамжамият сифатида омон қолиш учун ўз тақдирини ўз қўлларига олиши керак”.
Германия етакчиси, шунингдек, Умумевропа армиясини тузиш ғоясини қўллаб-қувватлаган. Меркелнинг таъкидлашича, бундай армия дунёга Европа давлатлари ўртасида янги уруш бўлиши имкони йўқлигини кўрсатган бўларди.
“Бу армия НАТОга қарши армия эмас, балки НАТОга яхши тўлдирувчи бўларди. Шу сабабли бу йўналишда ишни давом эттириш керак”, - деб қўшимча қилган Меркель.
Умумевропа армиясини тузиш ташаббусини ўтган ҳафта Франция президенти Эммануэль Макрон билдирганди. Унинг айтишича, Европа ҳозирда унинг ички жараёнлари ва киберҳудудига кўплаб аралашишга уринишларга тўқнаш келмоқда ва шу сабабли ўзини Хитой, Россия ва ҳаттоки АҚШдан ҳам мустақил ҳимоя қила олиши керак.
Макроннинг бу ғоясини АҚШ президенти Дональд Трамп танқид остига олган. У бу таклифни ҳақоратомуз деб атаган ва Европа дастлаб НАТОга ўз улушини тўлаб қўйиши кераклигини айтган.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024