Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ Афғонистонни сайловлар ўтказишдан воз кечишга мажбур қилиши мумкин
Фото: REUTERS
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод Вашингтонга Кобул президентлик сайловларини ўз вақтида ўтказишдан воз кечиши учун Афғонистон ҳукуматига босим ўтказиш таклифини берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ сайловларни ўтказиш «Толибон» ҳаракати вакиллари билан музокараларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Қайд этилишича, Ҳалилзод Кобулни сайловларни ўз вақтида ўтказишдан воз кечишга мажбур қилиш таклифини берган.
Шу билан бирга, манбалар фикрича, Вашингтоннинг Кобулга босими мамлакатлар ўртасида кескинлик авж олишига олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия «Толибон» билан музокараларга тушунтириш берганди.
Мавзуга оид
08:29
АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги ҳодисадан сўнг бир-бирига зарба берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026