Light | 22:21 / 13.11.2018
14857
2 дақиқада ўқилади

Семизлик ва депрессия ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги аниқланди

Ортиқча вазн нафақат жисмоний, балки психик саломатликка ҳам таъсир кўрсатади ва кўп ҳолатларда депрессияга олиб келади. Буюк Британия ва Австралия олимлари кенг қамровли тадқиқот натижасида шундай хулосага келишди

Тадқиқотчилар депрессиядан азият чекаётган 48 мингдан зиёд беморнинг ва назорат гуруҳи сифатида 300 мингга яқин кишининг генетик маълумотларини ўрганишди ва таҳлил қилишди. International Journal of Epidemiology’да келтирилишича, барча иштирокчилар 1938-1971 йиллар оралиғида дунёга келган. 

Олимлар ортиқча вазн, депрессия ва диабет билан боғлиқ 73 ген ўртасидаги ўзаро алоқаларни таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, семизлик ва психологик тушкунлик ўртасида боғлиқлик мавжуд экан. 

Инсон тана масса индекси 4,7 кг/м² кўрсаткичга ошгани сайин депрессия ривожи эҳтимоли жинс ва ёшга қараб 18 фоизга ошади.

Бунга қадар ортиқча вазнни келтириб чиқарувчи фастфуд психик саломатликка ҳам зиён етказиши ҳақида маълумотлар тақдим этилган. Ёғ ва қанд миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари организмда сурункали яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқаради, бу эса нейродермитлар фаолиятини бузади. 

Ўрта ер денгизи парҳези соғлиқ учун энг фойдали парҳез деб топилди. 

Мавзуга оид