Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» жамғармаси қочқинларга пул ажратди
«Барселона» жамғармаси Греция, Ливан ва Италиядан қўним топган қочқинларга 6 миллион евро ёрдам пули ажратишга қарор қилди.
Бу воқеага бағишланган махсус тадбирда «Барселона» жамғармаси вакили сифатида клубнинг собиқ ҳимоячиси Лилиан Тюрам иштирок этди. У 4 кун давомида Ливанда бўлган эди.
«У ерда футбол дунёни ўзгартира олишига ишонч ҳосил қиласиз, чунки ўйнаётган болаларнинг ҳаммаси тенгдир», – деди Тюрам.
«Барселона» вице-президенти Жоржи Кардонер нега клуб бу тадбирда иштирок этаётганини тушунтирди.
«Биз бу тадбирда иштирок этишга қарор қилдик. Дунёда 68 миллион қочқин бор, уларнинг ярми болалардир. Улар бу низолар учун жавобгар эмас ва биз уларнинг ҳар бири яна ўз қадр-қимматига эга бўлиш ҳиссини туйишини истаймиз», - деб Кардонер сўзларини келтирмоқда Marca.
Мавзуга оид
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
12:34 / 04.02.2026
«Арсенал» финалга чиқди, «Албасете» «Барса»га ҳам муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
14:12 / 28.01.2026