Қозоғистон ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонда биржа орқали 1500 тонна цемент сотди
«SAS-Tobe Technologies» - Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида аккредитациядан ўтган Қозоғистоннинг биринчи ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонда у орқали савдо қила бошлади.
Қарийб икки ой давомида биржа орқали сотилган цементнинг ҳажми 1500 тоннага етди. Компания ўзи ишлаб чиқарувчи маҳсулотнинг 50% дан ортиғини Ўзбекистонга экспорт қилишни режалаштирмоқда, бу эса ҳар йили 250 минг тонна цемент дегани.
Ўзбекистондан қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари билан учрашувлар чоғида ойига 10 минг тонна цемент етказиб бериш учун бешта бетон ишлаб чиқарувчи билан ҳамкорлик тўғрисида дастлабки битимлар имзоланди.
Синов лойиҳаси сифатида йўллар ва уй-жой қурилиши билан шуғулланувчи KTS Drilling маҳаллий компанияси томонидан 2000 тонна цемент сотиб олинади.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024