Спорт | 19:10 / 14.11.2018
5902
1 дақиқада ўқилади

Марадона: «Месси ҳақида ёмон гапирмаганман»

Аргентина футболи афсонаси Диего Марадона ватандоши ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Лео – менинг дўстим, улар ҳақида омма олдида очиқ гапирмайман. Агар эътирозим бўлса унинг юзига айтар эдим, интервьюда эмас. У – иқтидор, аммо ўйиндан олдин 20 марта ваннага кириб чиқадиган футболчилар ҳам бор. Бироқ, албатта улар ҳақида гапирмаганман.  

Месси билан муносабатларимиз яхши, аммо у билан жуда кўп вақтдан бери учрашмадим», - деди Марадона.

Аввалроқ, Марадона Месси ҳақида фикр билдириб, «Ўйиндан олдин 20 марта ваннага кирадиган одамдан етакчи бўлишни талаб қилиш бефойда», деган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид