Ўзбекистон | 11:43 / 14.11.2018
6164
2 дақиқада ўқилади

Содиқ Сафоев Кристиан Ланге билан учрашди. Германия Ўзбекистонга кўмаклашишга тайёр

Фото: senat.uz

2018 йил 13 ноябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Германия Федератив Республикаси парламент давлат котиби, адлия вазири ўринбосари Кристиан Ланге бошчилигидаги Адлия ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирлиги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Германия Федератив Республикаси Бундестаги ўртасидаги парламентлараро алоқаларни кучайтириш, демократик ҳуқуқий давлат қуришда ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда қонун чиқарувчи ҳокимият ўрни ва аҳамиятини кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар республиканинг демократик ривожланиш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлаш тамойилларига содиқлигини намоён этмоқда. 

Делегация аъзолари Ўзбекистондаги барча саъй-ҳаракатларни ижобий баҳолади ва бундан буён ҳам қўйилган мақсадларга эришишда кўмаклашишга тайёр эканлигини таъкидлади. 

Замонавий жамиятни барпо этишда маъмурий юрисдикция нуқтаи назаридан Германия Бундестаги тўплаган тажриба муҳимлиги ва германиялик мутахассислар ўз тажрибасини ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ўртоқлашишга тайёр эканлиги таъкидланди.

Мавзуга оид