Жаҳон | 23:43 / 15.11.2018
10925
1 дақиқада ўқилади

БМТ Ғазо секторидаги вазиятнинг кескинлашишида АҚШни айблади

АҚШнинг Исроилдаги элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши Ғазо секторидаги вазиятнинг барқарорлигига салбий таъсир этди. Бу ҳақда БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишларни ташкиллаштириш бўйича Яқин Шарқ агентлиги (БАПОР) бош комиссари Пьер Крахенбюль айтди. 

Унинг айтишича, элчихонанинг кўчирилиши минтақада хавотирлиликнинг ошишига олиб келган.

Шу билан бирга Крахенбюль АҚШнинг ушбу қарори БАПОР ишига бевосита таъсир қилмаганини айтган. БМТ вакилининг таъкидлашича, 2018 йил мартидан Ғазо секторидаги тўқнашувлар вақтида 22 мингга яқин одам жароҳат олган.  

12 ноябрда Ғазо секторидан Исроил томон бир неча юз ракета отилган. Исроилликлар томонидан бунга жавобан сектордаги 70 дан кўпроқ объект вайрон қилинган. Исроил, шунингдек, сектор билан чегарада қўшимча қўшинларни, жумладан танкларни жойлаштирган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид