Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Трамп 2020 йилда вазмин ва мазмунли бўлиши керак
Фото: Jim Watson/AFP/Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трампга популизм керак, у 2020 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонмоқчи бўлса, камроқ дабдабали ва кўпроқ мазмунга эга бўлиши лозим. Бу ҳақда Politico нашри ёзмоқда.
Ҳозирги вақтда Трампнинг популизм услуби жанговар, ўта ҳиссиётли, олдиндан айтиб бўлмайдиган ва даъволарга эгадир, дея таъкидлайди нашр. Ҳиссиётлар Трампнинг ўз сайловчиларига мурожаатида марказий ўринни эгаллайди, дейилади материалда. Бу уни истеблишментга қарши мустаҳкам турган ўзига хос сиёсатчи сифатида гавдалантирмоқда. Нашрнинг қайд этишича, Америка етакчисига ўрта синфдаги сайловчилар ҳамда шаҳарлар четида яшовчиларни ўзига жалб қила оладиган популизм ҳам керак.
Бу, айниқса, АҚШ конгрессига оралиқ сайловлар натижасида кўпчилик ўринни қўлга киритган демократларга вакиллар палатасида қарама-қаршилик кўрсатиш учун муҳим.
Ҳаттоки ноябрь ойидаги сайловлар натижалари Трампга куч бағишлай олмаса ҳам, Қўшма Штатлар етакчиси барибир ҳамон ўйин ичида қолади, дея қўшимча қилмоқда Politico.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Мэй билан Эрон туфайли уришиб қолгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31 / 07.02.2026
Трамп Ҳиндистонга Россиядан нефт сотиб олишдан воз кечиши эвазига бож тўловларини бекор қилди
09:02 / 07.02.2026