Спорт | 20:40 / 16.11.2018
14142
1 дақиқада ўқилади

15 йил олдин Месси «Барселона»да дебют қилганди

Фото: Getty Images

2003 йилнинг 16 ноябрь куни «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси клуб таркибида илк ўйинини ўтказди.

Бу «Порту»га қарши ўртоқлик баҳсида юз берди. Ўша куни Месси 16 ёш ва 145 кунга тўлган эди.

Бу воқеага бағишлаб, каталонияликлар матбуот хизмати махсус роликни тақдим қилишди.

Бугунги кунгача 31 ёшли Месси «Барселона» таркибида 650 та ўйинда майдонга тушиб, 566та гол урган. У 9 марта Испания чемпиони, 6 марта Кубок соҳиби, 8 марта Суперкубок соҳиби, 4 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби, 3 марта УЕФА Суперкубоги соҳиби, 3 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид